Футбол бўйича Конференция лигаси ғолиби аниқланди
26 Май 11:09

Футбол бўйича Конференция лигаси ғолиби аниқланди

NUR-SULTAN. Кazinform - UEFA конференция лигаси ғолиби аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Турнир финалида Италиянинг «Рома» ва Голландиянинг «Фейеноорд» жамоалари тўқнаш келишди.

Жамоалар бир-бирига қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Иккаласида ҳам гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлди.

Ўйиннинг 32-дақиқасида Италия жамоасидан Николо Заноло рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда жамоалар ҳисобни ўзгартириш учун бор кучларини ишга солишди. Бироқ, таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Рома» бу йил илк бор Конференция лигаси ғолибига айланди.

Италия клуби ўз тарихида илк бор еврокубокни қўлга киритди.

Бунгача у 1994 йили Кубок эгалари кубоги ва 1991 йили Европа лигаси финалига чиққан.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Янгиликлар

Архив