Футбол бўйича Қозоғистон кубоги ўйинлари жадвали эълон қилинди
27 Май 07:54

Футбол бўйича Қозоғистон кубоги ўйинлари жадвали эълон қилинди

NUR-SULTAN. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон кубоги гуруҳ босқичи жадвали маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Биринчи тур ўйинлари 8, 9 ва 10 июл кунлари бўлиб ўтади. Иккинчи тур 15, 16 ва 17 июл кунларига белгиланган.

Жамоалар 22, 23, 24 июл кунлари учинчи тур, 29, 30 ва 31 июл кунлари тўртинчи тур, 5, 6 ва 7 август кунлари бешинчи тур ўйинларини ўтказади.

Олтинчи тур ўйинлари 13, 14, 15 август кунлари бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган. Улардан 14 таси олий лигада иштирок этаётган клублар бўлиб, уларга мусобақанинг 3 турида ғалаба қозонган «Қайсар» ва «Жетису» қўшилди.

Жамоалар қуйидагича гуруҳларга бўлинган:

А гуруҳи: «Ақсу», «Атирау», «Қайрат», «Ордабаси»;

В гуруҳи: «Қайсар», «Ақжайиқ», «Каспий», «Қизилжар»;

C гуруҳи: «Ақтўбе», «Мақтаарал», «Тараз», «Тобол»;

D гуруҳи: «Шахтёр», «Туран», «Жетису», «Астана».

Аввалроқ, Футбол бўйича Конференция лигаси ғолиби аниқланганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Янгиликлар

Архив