Футзал бўйича Европа чемпионати: Чорак финалга чиққан биринчи терма жамоа аниқланди
24 Январь 09:59

Футзал бўйича Европа чемпионати: Чорак финалга чиққан биринчи терма жамоа аниқланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионатининг чорак финалига чиққан биринчи терма жамоа номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.

Португалия терма жамоаси бундай имкониятга эга бўлди. Португалия футзалчилари Нидерландия терма жамоасини 4,1 ҳисобида мағлуб этишди. Биринчи даврада улар Сербияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди. Шу тариқа, олти очко жамғарган Португалия терма жамоаси мусобақанинг кейинги босқичи йўлланмасини аввалроқ чўнтагига солиб қўйди.

Украина Сербияни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Энди яна бир йўлланма Нидерландия ва Украина терма жамоалари ўртасида ҳал бўлади. 28 январ куни Украина Португалия билан, Нидерландия эса Сербия билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда «В» гуруҳида ўйнаган Қозоғистон Словения билан 4:4, Италия ва Финляндия 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Энди иккинчи даврада 24 январ куни Италия ва Словения, Қозоғистон ва Финляндия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, турнир 19 январ - 6 феврал оралиғида Нидерландиянинг Амстердам ва Гронинген шаҳарларида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Янгиликлар

Архив