Футзал: Европа чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди
5 Январь 11:41

Футзал: Европа чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди

NUR-SULTAN. Кazinform - Футзал бўйича 2022 йилги Европа чемпионатида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон футбол федерацияси маълумотларига кўра, ҳозирда таркибда 15 нафар футболчи бор, йиғиндан сўнг улардан бири қисқартирилади.

Дарвозабонлар: Игита, Нарин Сериков (иккаласи – «Қайрат»), Рауан Атантаев («Нур-Султан»).

Ўйинчилар: Тайнан («Эль-Посо», Испания), Дуглас, Шинғис Есенаманов, Альберт Ақбалиқов, Биржан Оразов, Даурен Турсагулов (барчаси - «Қайрат»), Арнольд Кнауб («Динамо-Самара», Россия), Лео («Норильский никель», Россия), Нурбек Қарағулов («Ақтўбе»), Азат Валиуллин («Аят»), Жомарт Тоқаев, Ерсултан Сағиндиқов (иккаласи — «Атирау»).

Терма жамоа бош мураббийи Рикардо Кака.

Европа чемпионати 19 январдан 6 февралга қадар Голландияда бўлиб ўтади. Қозоғистон терма жамоаси Италия, Словения ва Финляндия билан бир гуруҳдан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Янгиликлар

Архив