ФВВ: Қор бўронида 1453 киши қутқарилди, улардан 199 нафари болалар
31 Март 17:28

ФВВ: Қор бўронида 1453 киши қутқарилди, улардан 199 нафари болалар

NUR-SULTAN. Kazinform – Маҳаллий қутқарувчилар ноқулай об-ҳаво туфайли авария ҳолатига тушиб қолган 1453 кишининг хавфсизлигини таъминлади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Хабарингиз бор, сўнгги кунларда об-ҳаво шароити туфайли юзага келган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича республика штаби тузилди. Бугунги кунда штаб ўз фаолиятини Қарағанди, Атирау, Шимолий Қозоғистон, Алмати вилоятлари ва Нур-Султан, Алмати шаҳарларида давом эттирмоқда. Охирги 2 кун давомида республиканинг 8 та вилоятидаги 111 та йўл участкасида транспорт ҳаракати чекланди. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш ва ноқулай об-ҳаводан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида 40 та иссиқлик пункти ва 1121 та техника сафарбар этилди», — деди вазир Юрий Ильин.

Унинг сўзларига кўра, «101» ва «112» рақамлари орқали ёрдам сўраб 7 мингдан ортиқ хабар келиб тушган.

«Бугун соат 11:00 ҳолатига кўра, 2 та республика аҳамиятига молик ва 12 та вилоят аҳамиятига молик йўл участкасида ҳаракат тўхтатилган. Йўл тозаланмоқда, вазият назоратга олинган. 29-30 март кунлари қутқарувчилар 1453 кишини, жумладан 199 нафар болани қутқариб, эвакуация қилишди», — деди Юрий Ильин.

Муаллиф: Али Ибраев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив