G20 корпорациялар учун ягона солиқни тасдиқлади
1 Ноябрь 08:20

G20 корпорациялар учун ягона солиқни тасдиқлади

RIM. Kazinform - G20 мамлакатлари бош вазирлари ва етакчилари солиққа тортишнинг умумий қоидаларини келишиб олди. Римдаги саммит иштирокчилари, хусусан, корпоратив даромаддан камида 15 фоизлик глобал солиқ жорий этишни назарда тутувчи лойиҳани қўллаб-қувватлади. Вашингтон солиқ имтиёзлари учун пойгага чек қўйиши кераклигини айтмоқда, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Форумнинг яна бир асосий мавзуси пандемияга қарши кураш бўлди. Саммитнинг очилишида дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларини кўпроқ вакцина билан таъминлашга чақирилди.

«Биз ЖССТнинг 2021 йил охиригача дунё аҳолисининг 40 фоизини эмлаш мақсадига эришишга яқинмиз. Энди биз 2022 йил ўрталаригача бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш учун барча имкониятларни ишга солишимиз керак», — деди Италия бош вазири Марио Драги.

Хитой ва Россия йетакчилари Си Цзиньпин ва Владимир Путин дунё ҳамжамиятини видеоалоқа орқали CОVID-19 га қарши турли вакциналарни ўзаро тан олиш бўйича келишиб олишга чақирди.

Путиннинг баёноти «Спутник V» нинг ЖССТ ва Европа дори-дармон агентлигида рўйхатдан ўтиши узоқ давом этган кўриб чиқиш доирасида янграган.

Aхборот агентликлари иқлим бўйича музокаралар қийин кечганини таъкидлади.

Якуний ҳужжат, дастлабки маълумотларга кўра, Ердаги ўртача йиллик ҳароратнинг 1,5 даражадан ортиқ кўтарилишига йўл қўймаслик бўйича умумий тавсияларни ўз ичига олади.

Янгиликлар

Архив