Геннадий Головкин «Канело» билан трилогияга қандай тайёрланмоқда
13 Август 09:44

Геннадий Головкин «Канело» билан трилогияга қандай тайёрланмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин ўзининг Youtube каналида ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони мексикалик Сауль «Канело» Альваресга қарши учинчи жанг олдидан машғулотлар жараёни акс этган видеони намойиш этди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Видеода қозоғистонлик боксчи жангга тайёргарликнинг турли кўринишлари: бокс залидаги машғулотлар, тоғларда югуриш ва велоспорт каби тасвирларни жойлаштирган. Видео Головкиннинг АҚШнинг Калифорния штатидаги машғулотлар залида суратга олинган кўринади.

17 сентябр куни қозоғистонлик спортчи учинчи марта Лас-Вегасда (Невада, АҚШ) «Канело»га қарши тўқнаш келади. Биринчи жангда дуранг қайд этилган бўлса, иккинчисида мексикалик ғалабани нишонлади.


Фото: sports.kz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив