Германия мамлакатга кириш учун коронавирус чекловларининг аксарият қисмини бекор қилди
26 Май 09:51

Германия мамлакатга кириш учун коронавирус чекловларининг аксарият қисмини бекор қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - 1 июндан бошлаб Германияга кирувчи фуқаролардан эмлаш сертификати, CОVID-19 ёки коронавирус тести манфий бўлганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши талаб қилинмайди, дея хабар беради Кazinform Deutsche Wеllега таяниб.

Германия ҳукумати Германияга киришни хоҳловчи немислар ва чет элликлар учун коронавирус чекловларини бекор қилмоқда. 1 июндан бошлаб ташриф буюрувчилардан 3G қоидасига риоя қилиш талаб қилинмайди. Бундай қарор мамлакат ҳукумати томонидан 25 май, чоршанба куни пандемия даврида Германияга кириш тўғрисидаги янги қарорда қабул қилинди. 3G қоидасига кўра, Германияга кирувчи 12 ёшдан ошган шахсда эмлаш сертификати ёки олдинги CОVID-19 касаллиги сертификати ёхуд охирги 24 соат ичида ўтказилган коронавирус тести манфий бўлиши керак.

Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Ханно Кауц DW илтимосига кўра, бу қоида руслар ва беларусларга тегишли эканлигини тасдиқлади. Ҳукумат қарорига кўра, у 1 июндан 31 августгача амал қилади. Расмийлар, агар пандемиянинг янги тўлқини бошланса, чекловлар кузда яна киритилиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Амалдаги қоида «коронавирус варианти» деб аталадиган ҳудудлардан кирувчиларга тааллуқли эмас. Улар, аввалгидек, Германияга келгач, эмланган ёки касал бўлган бўлишидан қатъи назар, 14 кунни ўз-ўзидан изоляцияда ўтказиши керак. Бироқ, dpa таъкидлаганидек, ҳозирда дунёнинг ҳеч бир давлати бундай минтақа ҳисобланмайди.

Янги тартибга кўра, Германияга кирувчи одамларнинг нафақат Европа Иттифоқида рўйхатдан ўтган, балки Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналар билан қилинган коронавирусга қарши эмлаши тан олинади.


Янгиликлар

Архив