Головкин «Канело» билан трилогиясига тайёргарлигини кўрсатди
24 Июнь 14:29

Головкин «Канело» билан трилогиясига тайёргарлигини кўрсатди

NUR-SULTAN. Кazinform - WBА Super ва IBF йўналишлари бўйича ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкин (42-1-1, 37КО) суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль «Канело» Альварес (57-2-2, 39КО) билан учинчи жангига тайёргарликни давом эттирмоқда, деб хабар беради Kazinform.

GGG ўзининг Instagramдаги саҳифасида АҚШдаги пляжда машғулоти сурати ва видеосини жойлаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Головкин ва «Канело» ўртасидаги учинчи жанг 17 сентябр куни Лас-Вегасдаги Т-Мobele Аренасида бўлиб ўтади. Икки боксчининг аввалги иккала учрашуви ҳам шу ерда бўлиб ўтган.

24 июн куни Лос-Анжелесда GGG – «Канело» жангига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган. Иккинчиси 27 июн куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.




Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив