Головкиннинг 2022 йилдаги рақиблари номи малум бўлди
5 Январь 13:34

Головкиннинг 2022 йилдаги рақиблари номи малум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - The Ring журнали ва The Neutral Corner подкасти муаллифи Майкл Монтеро ўрта вазн тоифасида IBF/IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Геннадий Головкин бу йил ким рингга кўтарилишини башорат қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.

Монтеро ESPN Ringside твитига изоҳ берди. Унда қозоғистонлик боксчи Джермалл Чарло (WBC), Деметриус Андраде (WBO) ва Риота Мурата (WBA Super), шунингдек, Хайме Мунгия, Крис Юбэнк каби ўрта вазн тоифасидаги дунёнинг энг яхши боксчилари қаторида қайд этилган.

«GGG йил охиригача қуйидаги уч нафар боксчидан иккитаси (Мурата ва Мунгия) билан учрашиши мумкин», - деб ёзади Майкл.

Эслатиб ўтамиз, Геннадий Головкиннинг Риота Муратага қарши жанги 2021 йил 29 декабр куни Сайтамада бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Японияда коронавирус чекловлари кучайтирилгани сабабли 2022 йил баҳорига қолдирилган. Жангнинг аниқ санаси ҳозирча номаълум.

Янгиликлар

Архив