31.03.2023 16:37 Қозоғистон ва БАА Каспий денгизи орқали нефть ташиш учун танкер флотини кўпайтиришга келишиб олдилар ASTANA. Kazinform - «ҚазМунайГаз» АЖ бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Abu Dhabi Ports Group (ADP) бошқаруви раиси Муҳаммад Жума Ал-Шамиси билан музокара ўтказди, дея хабар беради Kazinform «ҚазМунайГаз» АЖ матбуот хизматига таяниб.
20.03.2023 20:03 ХХР ва АҚШ раҳбарлари Қасим-Жомарт Тоқаевни Наврўз байрами билан табриклади ASTANA. Kazinform – Наврўз байрами муносабати билан Қасим-Жомарт Тоқаевга хорижий давлатлар раҳбарларидан табриклар келмоқда, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
20.03.2023 16:36 Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти билан телефон орқали сўзлашди ASTANA. Kazinform – Исроил томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти Ицхак Герцог билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
19.03.2023 20:31 Европа Иттифоқи учун Марказий Осиёда Қозоғистон муҳим аҳамиятга эга - Словакия депутати ASTANA. Kazinform – Словакиялик депутат Петер Кмец Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ролини қайд этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 17:30 Руминия Қозоғистонга Европага чиқиши учун Қора денгиз йўлларини очишга тайёр ASTANA. Kazinform – Руминия парламенти аъзоси Борис Волосатий Руминия иқтисодиёти ва умуман Европа учун Қозоғистон бозори катта салоҳиятга эгалигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.03.2023 14:06 Қирғизистон раислигида МДҲ Иқтисодий кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди BISHKEK. Kabar - Kazinform – Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Иқтисодий кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.
19.03.2023 09:53 Қозоғистон Буюк Британияга экспорт ҳажмини икки ярим миллиард долларга етказади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Буюк Британияга экспорт ҳажмини 750 миллион долларга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 20:01 Астанада қиролича Елизавета ІІ номидаги ҳиёбон очилди ASTANA. Kazinform – Астанада Буюк Британия қироличаси Елизавета ІІ шарафига ҳиёбон очилди. Маросимда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли иштирок этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 18:50 Қозоғистон ва Буюк Британия яшил водород ва муҳим минералларни ўзлаштириш бўйича шартнома имзолади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Астанага биринчи марта расмий ташриф билан келган Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт вазири Жеймс Клеверли билан учрашди, дея хабар беради Kazinform.
18.03.2023 17:07 Жеймс Клеверли Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Қозоғистон билан илғор тажриба алмашиш йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Бу ҳақда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Астанада маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 16:35 ҚР Президенти Буюк Британия Ташқи ишлар вазирини қабул қилди ASTANA. Kazinform – Президент Астана шаҳрига расмий ташриф билан келган Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверлини қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
18.03.2023 15:28 Буюк Британия Қозоғистонга нефть ва газни экспорт қилиш йўлларини топишда ёрдам беришга тайёр ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Қозоғистонни экспортнинг муқобил йўлларини топишда қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мазкур мамлакат Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли ҚР пойтахтига ташрифи чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 14:37 Қозоғистон ядровий хавфсизлик масаласида етакчи ҳисобланади - Буюк Британия ТИВ ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли Қозоғистоннинг ядро салоҳияти бўйича қабул қилган қарорига ўз муносабатини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 12:40 Буюк Британия Ташқи ишлар вазири илк бор Қозоғистонга расмий ташриф билан келди ASTANA. Kazinform – Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли пойтахтга илк бор ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
18.03.2023 11:14 Бокуда Қозоғистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби Халаф Халафов 16 март куни Бокуда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform.
16.03.2023 07:55 30 март куни ЕИК Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади МОSKVA. Кazinform – Евроосиё иқтисодий комиссиясининг бўлажак Кенгаши доирасида ЕОИИ техник регламентларини ишлаб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилади ва ўзаро ҳамкорликнинг бир қатор бошқа масалалари кўриб чиқилади. Бу ҳақда ЕИК расмий вакили Ия Малкина брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.
12.03.2023 11:27 БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Қозоғистонга келади ASTANA. Kazinform – БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк 13 мартдан бошлаб Марказий Осиёнинг икки давлати таклифига биноан беш кунлик ташриф билан Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади, дея хабар беради Kazinform.
11.03.2023 14:31 Миср авиакомпанияси Қозоғистонга парвозларни йўлга қўяди ASTANA. Kazinform – Жорий йил 13 мартдан бошлаб ҳафтасига 2 марта рейсларни амалга ошириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
11.03.2023 11:25 Қозоғистоннинг Араб мамлакатлари бўйича тадқиқотчилари БААга таклиф этилди ASTANA. Kazinform – Форс кўрфазидаги Араб мамлакатларида тадқиқот олиб бораётган қозоғистонлик тадқиқотчилар Бирлашган Араб Амирликларига юборилиши мумкин. Бу ҳақда ҚР Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Ерлан Абилнинг Бирлашган Араб Амирликларига 6-9 март кунларидаги ташрифи чоғида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.
11.03.2023 09:37 Франция компанияси Қозоғистоннинг 4 та ҳудудида электровозлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ASTANA. Kazinform – Франция компанияси Қозоғистоннинг 2 та мегаполис ва иккита вилоятида электровоз ишлаб чиқариш ва сервис марказларини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ОАВ вакиллари иштирокидаги брифингда ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.