ХХР Раиси Си Цзиньпин Қасим-Жомарт Тоқаевни табриклади
3 Январь 14:37

ХХР Раиси Си Цзиньпин Қасим-Жомарт Тоқаевни табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform - КХДР Раиси Си Цзиньпин Қасим-Жомарт Тоқаевга табрик мактуби йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Хитой Раиси икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида Хитой ҳукумати, халқи ва шахсан ўз номидан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва дўст Қозоғистон халқига самимий табрик ва эзгу тилаклар йўллади.

«Хитой ва Қозоғистон яхши қўшни ва абадий стратегик шерикдир. Дипломатик муносабатлар ўрнатилган 30 йил давомида икки давлат ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланди. Ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик муттасил чуқурлашиб бормоқда. Бундан ташқари, «Бир камар, бир йўл» ташаббусини биргаликда амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилди. Хитой томони Қозоғистоннинг ривожланиш йўлини изчил қўллаб-қувватлайди ва унга халқаро майдон ва минтақавий муаммоларда янада муваффақият ва улкан рол ўйнашини чин дилдан тилайди», - дейилади табрик телеграммасида.

ХХР Раиси Си Цзиньпин Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга, дипломатик алоқаларнинг 30 йиллиги доирасида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан ўзаро анъанавий дўстликни мустаҳкамлашга, манфаатлар йўлида ҳар томонлама стратегик шерикликни икки халқ фаровонлиги учун янги босқичга кўтаришга тайёр эканлигини айтди.

Янгиликлар

Архив