Хитой «Бир камар - битта йўл» ташаббуси бўйича шерик мамлакатларга янги имкониятлар тақдим этади
7 Март 18:50

Хитой «Бир камар - битта йўл» ташаббуси бўйича шерик мамлакатларга янги имкониятлар тақдим этади

PEKIN. Kazinform – Хитой «Бир камар - битта йўл» ташаббуси доирасида шерик мамлакатлар учун янги имкониятлар очади. Бу ҳақда якшанба куни Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг 13-чақириқнинг 4-сессиясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Хитой «Бир камар - битта йўл» доирасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва «камар ва йўл»нинг шерик мамлакатлари учун янги имкониятлар очиш ниятида.

«Биз «Бир камар - битта йўл» қурилишининг сифатини таъминлаш учун барча томонлар билан ишлашга тайёрмиз», - деди вазир. Ван И Хитойнинг барча шерик мамлакатлар билан «Рақамли ипак йўли», «Соғлом ипак йўли» ва «Яшил ипак йўли» соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш ниятини билдирди.

14-чи беш йиллик режанинг (2021-2025) давридаги асосий вазифаларидан бири бу очиқ иқтисодиётнинг янги тизимини яратиш, «Бир камар - битта йўл» ташаббуси доирасида юқори сифатли ривожланишга кўмаклашишдир. Кейинги беш йил ичида Хитой ҳукумати «Рақамли ипак йўли», «Соғлом ипак йўли» ва «Яшил ипак йўли»ни қуриш, Хитойнинг ривожланиш дастурларини етакчи мамлакатлар ва минтақалардаги шу каби дастурлар билан бирлаштириш ва саноат салоҳияти соҳасида ҳамкорликни кучайтириш ниятида.

Бундан ташқари, Хитой ҳукумати «Бир камар - битта йўл» доирасида электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, «Хитой-Европа экспресс»ни ривожлантиришда темир йўллар ва назорат пунктлари имкониятларини ошириш ва чет эл омборлар ва тарқатиш марказлари қуришни мақсад қилган.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид

Янгиликлар

Архив