USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Хитойга экспорт қилинадиган буғдой ҳажми ошиши мумкин – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири

21 Сентябрь 11:57
Баҳам кўринг:
Хитойга экспорт қилинадиган буғдой ҳажми ошиши мумкин – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири

NUR-SULTAN. Kazinform - Бу йил мамлакатда 16 миллион тонна ғалла йиғилади. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон қайси давлатларга кўпроқ товар экспорт қилади Қозоғистон ва Россия овсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов киритди 2022 йилда Қозоғистон уруғлик ва ўғит сотиб олиш учун 70 млрд тенге сарфлайди

- Бу йил 15,9 миллион гектар майдонда ғалла экинлари йиғиб олинади. Вилоят ҳокимликларининг маълумотларига кўра, гектаридан 10,1 центнердан олинадиган ғалла умумий ҳосили қарийб 16 миллион тоннани ташкил этади.

Вазирнинг сўзларига кўра, ўтган йиллардаги ўзгарувчан захирани ҳисобга олган ҳолда, ғалла ишлаб чиқаришнинг прогноз қилинган ҳажми мамлакатнинг ички эҳтиёжларини тўлиқ қондиради.

«Янги мавсумда Қозоғистон буғдой ва ун анъанавий тарзда Марказий Осиё, Эрон ва Aфғонистон бозорларига экспорт қилинади. Ғалланинг юқори сифати туфайли Хитойга экспорт қилинадиган буғдой (HI-Pro) ҳажми ошиши мумкин «,-деди Ербол Қарашукеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив