Хитойнинг космик агентлиги ўзга сайёра изларини топди
17 Июнь 08:05

Хитойнинг космик агентлиги ўзга сайёра изларини топди

NUR-SULTAN. Кazinform - Хитой олимлари ўзга сайёрадан келган сигнал топилганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform USА Тоdayга таяниб.

Пекин педагогика университети тадқиқотчилари ўзга сайёранинг бир нечта технологик изларини топди. Бу маълумот сешанба куни Хитой Фан ва технология вазирлигининг «Science аnd Теchnology Daily» расмий газетасида эълон қилинди. Сигналлар диаметри 500 метр бўлган дунёдаги энг йирик сферик радиотелескоп FAST томонидан аниқланган.

Илмий мажмуа Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Гуйчжоу провинциясида жойлашган. 2016 йил 25 сентабрда иш бошлаган. China EТ Civilization Research Group катта илмий ходими космолог Чжан Юнцзе газетага берган интервьюсида аввалгиларидан фарқ қиладиган бир нечта тор диапазонли электромагнит сигналларни топганини айтди. Бундан ташқари, тадқиқотчи сигналларнинг оддий радио шовқинлари бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди ва бу ҳақиқатни тасдиқлаш ёки рад этиш учун қўшимча тадқиқотлар талаб этилади.

Айни пайтда Хитойнинг космик лойиҳаларида 300 мингга яқин одам ишлайди. Бу АҚШнинг NASA космик агентлигидан 18 баравар катта.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив