Хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига грантлар берилади
17 Январь 19:46

Хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига грантлар берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги тартибсизликлар пайтида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига давлат томонидан таълим грантлари ажратилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлиги олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Албатта, оммавий иш ташлаш вақтида қурбонлар ва уларнинг оила аъзоларига тегишли ёрдам кўрсатилади. Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига таълим грантлари ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Улар орасида Ички ишлар вазирлиги ходимлари, ўт ўчирувчилар ва ҳарбийлар бор. Ҳозирда бу масала ҳуқуқий нуқтаи назардан кўриб чиқилмоқда», — деди Адилет Тойбаев.

Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив