Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича ҚР комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
24 Декабрь 13:32

Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича ҚР комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Қиримбек Кушербаев раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайти га таяниб хабар беради.

Комиссия қарори билан 2021 йил учинчи босқич стипендияси 569 нафар абитуриентга топширилди. Улар магистратура ва докторантурада таҳсил олади, шунингдек, жаҳоннинг етакчи илмий-ишлаб чиқариш марказларига (жумладан, «Олимлар» тоифаси) амали(т ўташ учун юборилади.

Жорий йилда «Масофавий ўқитиш методологияси ва методикаси. Педагогик платформаларни ишлаб чиқиш», «SТЕМ фанларини ўқитиш методикаси», «Олий таълимда стратегик менежмент ва етакчилик», «Педагогик инновациялар», «Биология, молекуляр биология, биокимё», «Вирусология. Юқумли касалликлар. Эпидемиология», «Рақамли иқтисодиёт. Рақамли маркетинг « ва бошқа бундай мутахассисликлар талабга эга бўлди.

Учрашув якунлари бўйича Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Қ.Кушербаев «Болашақ» халқаро стипендияси самарадорлигини ошириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.


Янгиликлар

Архив