Хориждаги этник қозоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига янги раҳбар тайинланди
29 Апрель 21:25

Хориждаги этник қозоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига янги раҳбар тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди «Отандастар қоры» (Ватандошлар жамғармаси) меҳнат жамоасига ташкилотнинг янги раҳбарини таништирди. Жамғарма директорлар кенгаши қарори билан Абзал Сапарбекўғли жамғарма президенти этиб тайинланди, дея хабар беради Kazinform ҚР ТИВга таяниб.

Абзал Сапарбекўғли бунгача Қозоғистоннинг Туркиядаги элчиси бўлиб ишлаган. 2000 йилдан буён Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ишлайди, туркий тилли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича миллий компаниялар ва халқаро ташкилотларда иш тажрибасига эга.

Вазир хорижда ва мамлакатда истиқомат қилувчи этник қозоқларни қўллаб-қувватлашни таъминлаш зарурлигига эътибор қаратди.

«Ватандошларимизга ҳар томонлама ёрдам ва кўмак кўрсатиш, хориждаги қозоқ диаспорасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш борасида фаол иш олиб боришимиз керак», - деди вазир.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив