Хусусийлаштириш: 2021-2025 йилларда 733 та обект сотилади
10 Ноябрь 20:02

Хусусийлаштириш: 2021-2025 йилларда 733 та обект сотилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Хусусийлаштириш режаси бўйича, жорий йилнинг ўзида 51 миллиард тенгега 170 та объект сотилди. Бу ҳақда Қозоғистон молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 733 та обектни сотиш кўзда тутилган. Шу давр мобайнида 51 миллиард тенгелик 170 та обект сотилиб, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга ўтказилди», деди Е.Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, 108 та объект сотувга қўйилган, 13 таси эса қайта ташкил этиш ва тугатишга юборилган. Келгусида 382 объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Янгиликлар

Архив