Илк марта ҳайвонларда омикрон штамми аниқланди, олимлар ҳавотирда
9 Февраль 17:38

Илк марта ҳайвонларда омикрон штамми аниқланди, олимлар ҳавотирда

NUR-SULTAN. Kazinform - Олимлар Нью-Йоркда кийиклардан олинган намуналардан омикрон штамми топилганидан хавотирда, деб хабар берди Kazinform агентлиги Reuters агентлигига таяниб.

Нью-Йорк штатининг Стейтен-Айленд шаҳрида 131 та кийикдан қон намуналари олинди ва уларнинг 15 фоизида вирус аниқланди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ҳайвонларда илгари коронавирус инфекцияси бўлган ва улар янги штамм билан касалланиш эҳтимоли кўпроқ.

Мутахассисларнинг фикрича, эндиликда коронавируснинг янги штамми кийиклардан юқиши мумкин, АҚШда эса 30 миллион кийик бор.

Омикрон штамми илк марта ёввойи ҳайвонлардан аниқланди. Бу АҚШда коронавируснинг ушбу штамми билан касалланишнинг кескин ошгани билан боғлиқ.

Янгиликлар

Архив