Ҳиндистонда ниқобсиз самолётга чиқиш тақиқланган
10 Июнь 09:43

Ҳиндистонда ниқобсиз самолётга чиқиш тақиқланган

NUR-SULTAN. Кazinform - Ҳиндистон расмийлари ниқобсиз йўловчиларни рейслардан олиб ташлашни буюрди. Бу ҳақда Фуқаро авиацияси бош бошқармаси эълон қилган ҳужжатда айтилади, дея хабар беради Kazinform.

CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг маълумотларига кўра , агар йўловчи CОVID-19 вақтида ҳаракат (хулқ-атвор) протоколларини бузса, масалан, парвоз вақтида ниқоб кийишдан бош тортса, бу ҳаракат такрорланса, улар «тартибсиз йўловчилар» ҳисобланади. Фуқаро авиацияси бошқармаси бундай йўловчиларга маълум муддатга парвоз қилишни тақиқлайди.

CОVID-19 ишчи гуруҳи Россиядаги коронавирус ҳақида маълумот берди. Ўтган сутка давомида мамлакатда 1470 нафар бемор касалхонага ётқизилди.

Касалхонага ётқизилганлар сони мамлакатнинг 32 та ҳудудида кўпайди, еттитасида ўзгаришсиз қолди ва Россия Федерациясининг 46 та субъектида камайди.

Касалхонага ётқизилганларнинг умумий сони 9,2 фоизга камайди. 4297 нафар бемор тузалди, бу 2022 йил 8 июн ҳолатига нисбатан 9,3 фоизга кам. Бир суткада 3774 та янги касаллик юқтириш ҳолати қайд этилди, 77 нафар бемор коронавирусдан вафот этди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив