Ҳиндистонда темир йўл ҳалокатида тўққиз киши ҳалок бўлди
14 Январь 13:55

Ҳиндистонда темир йўл ҳалокатида тўққиз киши ҳалок бўлди

NEW DELHI. Кazinform - Пайшанба куни Ҳиндистон шарқида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 9 нафар киши ҳалок бўлди, камида 45 нафар киши жароҳат олди, жумладан 10 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда Kazinform NDTV телеканалига таяниб хабар беради.

Пайшанба куни Шарқий Бенгалиянинг Майнагури шаҳрида Гуваҳати-Биканер поезди рельсдан чиқиб кетди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Воқеа жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Вагонлар ичида бошқа қурбонлар ҳам борлиги истисно этилмаган.

Ғарбий Бенгалия ҳукумати поезд ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига 500 минг ҳинд рупийси (6,7 минг доллар) ва жароҳатланганларга 100 минг рупий (1,3 минг доллар) тўлашини маълум қилди.


Янгиликлар

Архив