Ҳиндистонликлар ёқилғи ва газ нархи ошишига қарши норозилик билдирмоқда
18 Апрель 10:46

Ҳиндистонликлар ёқилғи ва газ нархи ошишига қарши норозилик билдирмоқда

DELHI. Kazinform – Ҳиндистон пойтахти Деҳлида бензин ва суюлтирилган газ нархининг ошиши ҳайдовчиларни иш ташлашга мажбур қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири hindustantimes.com нашрига таяниб.

Маълумотларга кўра, душанба куни бир неча автомобил, такси ва фургон ҳайдовчилари касаба уюшмалари йўл ҳақини ошириш, ёқилғи ва газ нархини пасайтиришни талаб қилиб, иш ташлаш ташкил қилишган. Бу Деҳли атрофида йўловчи поездларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкин.

Касаба уюшмалари, Деҳли ҳукумати тарифларни қайта кўриб чиқиш комиссиясини ташкил қилингани ҳақида хабар берганига қарамай, иш ташлашни тўхтатишдан бош тортди.

Аксарият автоуловлар касаба уюшмалари бир кунлик иш ташлаш эълон қилишларини айтишган бўлса, Деҳлидаги Сарводая ҳайдовчилар уюшмаси душанбадан бошлаб муддатсиз иш ташлаш маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Деҳли котибияти олдига юзлаб автомобил ва такси ҳайдовчилари тўпланиб, ёқилғи ва газ учун субсидия талаб қилган эди.

Бугунги кунда Деҳлида 90 000 дан ортиқ автомобил ва 80 000 дан ортиқ такси рўйхатга олинган.

Муаллиф: Серикбол Қошмағанбетов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив