17.03.2023 20:51 Қозоғистон ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олди ASTANА. Кazinform – ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов компания ўтган йили уран савдосидан қанча даромад олганини айтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.03.2023 19:15 Туркистон вилоятида олтингугурт заводи қурилиши қачон бошланади ASTANА. Kazinform – «Қазатомсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов Туркистон вилоятида қуриладиган олтингугурт кислотаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши қачон бошланишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.03.2023 21:10 Қозоғистонда 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади ASTANА. Кazinform - 2025 йилгача ёғочни қайта ишлаш саноатида 21 та лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Роман Склярнинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
15.03.2023 21:50 Жорий йилнинг икки ойида Қозоғистонда машина йиғиш ҳажми ошди ASTANА. Кazinform – Жорий йилнинг январь-февраль ойларида саноатда 7134 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Улар орасида тоғ-кон саноати соҳасида – 3411 миллиард тенгега (умумий ҳажмнинг 47,8 фоизи), қайта ишлаш соҳасида – 3132 миллиард тенгега (43,9 фоиз) тўғри келади. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
10.03.2023 20:12 Геосиёсий вазият туфайли Европа компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдирмоқда ASTANА. Кazinform – Минтақадаги геосиёсий вазият туфайли Европанинг кўплаб компаниялари Қозоғистонга келишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.02.2023 18:42 2026 йилга бориб шакар ишлаб чиқариш ҳажмини 180 минг тоннага етказиш керак – ҚР Бош вазири TALDYQORǴAN. Kazinform – 2026 йилга келиб шакар ишлаб чиқариш ҳажмини 180 минг тоннага етказиш керак. Жетису вилоятига амалий ташрифи чоғида Кўксу шакар заводига ташриф буюрган бош вазир Алихан Смаилов шундай вазифани қўйди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.
16.02.2023 19:15 Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўсди ASTANА. Кazinform – Қозоғистон саноат объектлари жорий йилнинг январ ойида 3653 млрд тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарди. Улардан тоғ-кон саноатига 1881 млрд тенге тегишли бўлса, 1470 млрд тенге қайта ишлаш саноатига тўғри келди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Миллий статистика бюросига таяниб хабар бермоқда.
14.02.2023 19:40 Болгариялик инвестор Алматида шамол генераторлари ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Қозоғистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа бўйича Алмати шаҳрида шамол генераторлари заводи қурилишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
14.02.2023 16:51 Давлат раҳбари Қозоғистон агроинновацион корпорациясига ташриф буюрди ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Ақмола вилоятига ташрифи чоғида Кўкшетау шаҳридаги «Қозоғистон агроинновацион корпорацияси» МЧЖ фаолияти билан танишди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
14.02.2023 12:30 Қозоғистонда автомобил ишлаб чиқариш 27,5 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг 14 вилоятида ишлаб чиқариш саноати ҳажми ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
13.02.2023 11:11 Чимкент заводида нефт қазиб олиш ҳажми икки баробар ортади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон аста-секин ёқилғи-мойлаш материаллари нархини бозор усулида белгилаш тизимига ўтиши мумкин. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Сенат депутатлари саволига берган жавобида шундай маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
10.02.2023 16:10 Ўтган йили ШҚВда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунёнинг 34 давлатига экспорт қилинди PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида ўтган йили берилган экспорт сертификатлари сони 15 фоизга ошди. Маҳаллий маҳсулотлар дунёнинг 34 давлатига экспорт қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.01.2023 11:37 Қозоғистонда бир йилда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 62 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш 62 фоизга ошди. Ўсиш қайта ишланмаган суюқ мой ишлаб чиқариш ҳисобига ортиб бормоқда, дея хабар беради Kazinform Energyprom ресурсига таяниб.
23.01.2023 22:37 Ақтауда 1 миллиард долларлик янги завод қурилади AQTAU. Kazinform - Ақтауда қиймати 1 миллиард долларлик аммиак-карбамид комплекси қурилади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
20.01.2023 15:33 Қозоғистонда машинасозлик соҳаси экспорти 53 фоизга ошди ASTANA. Kazinform - Бош вазир Алихан Смаилов Қозоғистон машинасозлик уюшмаси бошқаруви раиси Мейрам Пишембаев билан учрашди. Бу ҳақда Ҳукумат сайтига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
22.12.2022 10:08 Қозоғистонда 75 минг тоннадан ортиқ шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистонда 75,7 минг тонна шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
16.12.2022 18:31 Қозоғистонда ягона мактаб формасининг пилот лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон енгил саноат корхоналари ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа доирасида ўз маҳсулотларини намойиш этди, дея хабар беради Kazinform.
15.12.2022 07:12 Қозоғистонда Швейцария технологияси бўйича вагонлар йиғилади ASTANA. Kazinform – 14 декабр куни «ҚТЖ» МК» АЖ компаниялар гуруҳи ва «Stadler» компанияси маҳаллий вагон ишлаб чиқариш заводи базасида Швейцария технологияси бўйича йиғилган йўловчи вагонларни етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди, деб хабар беради Kazinform.
14.12.2022 13:44 Янги йилда Қозоғистонда Kia Sportage ишлаб чиқариш бошланади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев Kia Sportage автомобилларини йиғиш бўйича янги ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш режалари билан ўртоқлашди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
14.12.2022 09:10 Қозоғистонда чакана товар айирбошлаш ҳажми ошди ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг январ-ноябр ойларида чакана савдо ҳажми 13 689,8 млрд тенгени ташкил этди. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.