+7 (701) 759 90 19
USD 422.87 EUR 503.38
RUB 5.6 CNY 64.3
Янгиликлар

Исроилда ал-Фаробийнинг ёдгорлик лавҳаси очилди

16 Сентябрь 12:34
Баҳам кўринг:
Исроилда ал-Фаробийнинг ёдгорлик лавҳаси очилди

NUR-SULTAN. Kazinform – 15 сентябрь куни Ҳайфа шаҳрида Буюк файласуфи Абу Носир ал-Фаробий таваллудининг 1150 йиллигига бағишланган ёдгорлик лавҳаси очилди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистоннинг Исроилдаги элчиси Сатибалди Буршақов йиғилганларга ал-Фаробийнинг буюк мероси ва унинг фалсафа, тиббиёт, ҳуқуқ, психология, космология ва бошқа соҳалар ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, С. Буршақов ёдгорлик лавҳасининг очилиши икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга ёрдам беришини таъкидлади.

Ҳайфа шаҳар ҳокимининг ўринбосари Лазарь Каплуннинг таъкидлашича, Ал-Фаробий кўчасидаги ёдгорлик лавҳаси шаҳарнинг араблар ва яҳудийлар турар жойи туташган жойда жойлашган ва маданиятлар бирлигини англатади.

Исроил очиқ университетининг яҳудий тафаккури бўйича тадқиқотчиси Ури Гершович тингловчиларга Тавротнинг таниқли таржимонларидан бири бўлган раввин Моше бин Маймон кўпинча ўз асарларида ал-Фаробийни «маънавий устозим» деб атаганини эслатиб, қозоқ ва яҳудий халқлари ўртасидаги маънавий алоқани эсга олди.

Тадбирдан сўнг элчи С. Буршақов Ҳайфа мери Эйнат Калиш-Ротем билан учрашди иқтисодий ва маданий алоқаларни муҳокама қилди.

Ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси ва Хайфанинг Қозоғистон ва Исроил ўртасидаги савдо айланмасидаги ролини ҳисобга олган ҳолда, Ҳайфа ва Қозоғистон шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатишга келишиб олинди.

Тадбирда шаҳар маъмурияти вакиллари, дипломатик корпус ва илмий гуруҳлар, Ҳайфада таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар иштирок этишди.

Ҳайфадаги араблар кварталида жойлашган Ал-Фаробий кўчасига буюк файласуфнинг номи 1960 йилда берилган. У машҳур Бахай боғлари ва Ҳайфа санъат музейи яқинидаги тарихий ҳудудда жойлашган. Унинг узунлиги 1,5 км.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив