Исроилда қадимий масжиднинг пойдевори топилди
24 Июнь 14:02

Исроилда қадимий масжиднинг пойдевори топилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Исроил археологлари мамлакат жанубидаги Негев чўлида қадимий масжид пойдеворини топди, деб ёзади Kazinform Еuronews телеканалига таяниб.

Масжид пойдевори Рахат шаҳридаги янги квартал қурилиши пайтида топилган. Кичик масжид ва квадрат шаклида қурилган. Меҳроб - ярим доира шаклидаги саждагоҳ бўлган.

Масжид ёнидан Византия даврига оид деҳқон уйи ва илк ислом даврига оид «мулкдорлар ери» ҳам топилган.

Исроиллик экспертларнинг айтишича, бу ашёлар олимларга минтақа насронийликдан Исломга қандай ўтганини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив