IТ-кластернинг ривожланиши янги иқтисодий имкониятларни очади – ҚР Бош вазири
17 Июнь 08:55

IТ-кластернинг ривожланиши янги иқтисодий имкониятларни очади – ҚР Бош вазири

NUR-SULTAN. Кazinform - Бош вазир Алихан Смаилов Алмати шаҳрига иш сафари чоғида шаҳарнинг IТ-кластери, тиббиёт ва таълим соҳалари ривожи билан танишди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Алихан Смаилов жорий йилнинг май ойида ишга туширилган МОST IТ Hub Аlmaty инновацион тадбиркорликни ривожлантириш марказига ташриф буюрди.

Умумий майдони 5200 квадрат метр бўлган марказда офислар, коворкинг хоналари, тадбирлар ва бизнес учрашувлари учун майдонлар мавжуд. Марказ, шунингдек, технологик стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларни амалга оширади, инвесторлар ва венчур фондлар вакиллари иштирокида тематик тадбирлар ўтказади.

Бош вазир IТ-кластернинг ривожланиши қозоғистонликлар учун янги иқтисодий имкониятлар очишини таъкидлади.

– Шаҳарда хусусий инновацион марказлар ва бизнес-инкубаторлар сони ортиб бормоқда, йирик IТ ва ижодий компаниялар ташкил этилди. Алмати мисолида мамлакатнинг барча вилоят марказларида IТ-хабларни ишга тушириш керак. Ҳудудлар ҳокимликлари Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан биргаликда бу борадаги ишларни фаоллаштиришлари керак»

, - деди Алихан Смаилов.

Бош вазир катталар ва болаларга амбулатор ёрдам кўрсатадиган янги кўп тармоқли Меdiker Hospital International тиббиёт маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Марказда стоматология кабинети, спорт тиббиёти, физиотерапия ва реабилитатсия бўлими, МРТ, КТ, рентген диагностика ва маммография кабинетлари, телетиббиёт хонаси, иккита операция хонаси ва 24 соатлик стационер мавжуд.

«Қозоғистонда тиббиётнинг бир қатор йўналишлари халқаро миқёсда муваффақиятли рақобатлаша бошлади. Юқори технологияли тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти таъминланиб, соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари яхшиланмоқда. Телемедицина туфайли фуқаролар уйидан чиқмасдан юқори малакали ёрдам олишлари мумкин»

, - деди Алихан Смаилов.

Бош вазир шифокорларни яқинлашиб келаётган касб байрами – Тиббиёт ходимлари куни билан табриклади.

Бош вазир «Ёш мутахассис» лойиҳаси доирасида турли ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари билан жиҳозланган Алмати йўловчи транспорти ва технологиялари коллежида ҳам бўлди.

Бу Машинасозлик уюшмаси, Huindai Center ва Аllur Аutо каби ҳамкорлар билан бирга шаҳар транспорти учун кадрлар тайёрлайдиган ягона коллеждир.

– Давлат раҳбари топшириғига асосан мамлакатимизда касб-ҳунар таълимини ривожлантириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу коллеж шаҳардаги етакчи билим юртлардан бири ҳисобланади. Бу ерда ёшлар автомобил механикаси, электромонтёр, токар, пайвандчи ва бошқа бугунги кунда талаб юқори бўлган касбларни ўрганмоқда. Шаҳар ҳокимлиги шаҳар ташқарисидан келган талабаларни ётоқхона билан таъминлаш, битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриши керак»

, — деди Алихан Смаилов.

Бош вазир ўқувчиларнинг Wоrdskills шаҳар ва мамлакат чемпионатларида токарлик, фрезерлик, автомобилларни таъмирлаш ва СББ дастгоҳларида техник хизмат кўрсатиш бўйича ғалаба қозонгани коллежнинг шубҳасиз ютуғи эканини таъкидлади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив