Италияда парламент сайловлари бўлиб ўтади

25 Сентябрь, 11:44
Италияда парламент сайловлари бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform – 25 сентябр куни Италияда парламент сайловлари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Kazinform.

21 июл куни президент Серджо Маттарелла парламентни тарқатиб юборди ва навбатдаги сайлов санасини 25 сентябрга белгилади. Бунга ҳукуматда келишмовчиликлар юзага келиб, бош вазир Марио Драгининг истеъфога чиқиши сабаб бўлди.

Бугун италияликлар мамлакат парламентининг икки палатаси – Депутатлар палатаси ва Сенатга депутатларни сайлайди. Сайлов участкалари соат 07:00 дан 23:00 гача ишлайди. 2020 йилдаги конституциявий ислоҳотга кўра, депутатлар палатасидаги ўринлар сони 945 тадан 600 тага қисқартирилган.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар