Иван Дичко аргентиналик боксчи билан жангда ғалаба қозонди
24 Июнь 09:11

Иван Дичко аргентиналик боксчи билан жангда ғалаба қозонди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Иван Дичко (11-0, 11 КО) Буэнос-Айресда (Аргентина) бўлиб ўтган бокс учрашувида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

У аргентиналик Кевин Эспиндола билан учрашди (7-3, 2 КО). Супероғир вазн тоифасидаги жанг 10 раундга ҳисобланди ва охиригача давом этди.

Иван Дичко ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан ғалаба қозонди.

Бу қозоғистонлик боксчининг профессионал спортдаги 12-ғалабаси бўлди.

Кевин Эспиндола тўртинчи марта рингга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, И.Дичко аввалги барча жангларида муддатидан аввал ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив