Июл ойида Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади
14 Июнь 13:05

Июл ойида Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев июл ойида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишига раислик қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Июл ойида Президент раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг биринчи ярим йилликдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши сарҳисоб қилинади. Инфляция ва инвестиция масалалари ҳам кўтарилади. Бу йиғилишга барча вазирлар ва ҳокимлар тайёр бўлиши керак. Йигирмата ҳудудда, жумладан, учта янги ҳудудда олти ойлик якунларини сарҳисоб қиламиз», — деди Алихан Смаилов бугун Ҳукумат йиғилишида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив