15.03.2023 19:47 Қозоғистонда ишидан айрилганлар олти ойгача олдинги даромадларининг 45 фоизини оладилар ASTANА. Кazinform – Ижтимоий суғурта тизимига бадаллар тўланган вақтга мувофиқ, 6 ойгача бўлган муддатда аввалги даромаднинг 45 фоизини тўлаш жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Сенат ялпи мажлисида Ижтимоий кодекс лойиҳаси ва турдош қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
13.03.2023 17:45 Қозоғистонда болали оилаларга давлат нафақаларини тўлаш қоидалари ишлаб чиқилди ASTANA. Кazinform - ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги болали оилаларга давлат нафақаларини тайинлаш ва тўлаш қоидаларини ишлаб чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
09.03.2023 15:50 Қозоғистонда етим ва ногирон болалар ётоқхоналари нархининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади. ASTANА. Кazinform – «Ижтимоий ёрдам олувчи фуқароларга бериладиган ижтимоий ёрдам миқдори, манбалари, турлари ва уни кўрсатиш тамойиллари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
07.03.2023 22:40 258 минг нафардан ортиқ ҳомиладор ва туққан аёллар ижтимоий нафақа олади ASTANА. Кazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова оналар ва болалар ҳамда кўп болали оналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган давлат чора-тадбирлари ҳақида сўзлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
25.02.2023 14:30 Январ ойида 350 мингдан ортиқ қозоғистонлик манзилли ижтимоий ёрдам олди ASTANА. Kazinform – 2023 йил 1 феврал ҳолатига кўра, 67,1 минг оилада 350,4 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланган. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 73,9 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Кazinform.
22.02.2023 15:38 Жорий йилда Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 9 минг кишига 1,3 млн тенге грант ажратилади ASTANA. Kazinform – Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 400 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида грантлар ажратиш режалаштирилган. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаевнинг сўзларига кўра, бундай грант йил давомида тўрт босқичда амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
21.02.2023 11:26 Йил бошидан бери Қозоғистонда кўп болали оилаларга 33,1 млрд тенге нафақа берилди ASTANA. Kazinform - Жорий йилнинг январ ойида 532,6 минг оила кўп болали оилалар учун давлат нафақалари билан қамраб олинди, уларга жами 33,1 млрд тенге тўланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
15.02.2023 14:31 Астанадаги уруш фахрийларига тўланадиган тўлов миқдори оширилди ASTANA. Kazinform –9 май - Ғалаба куни муносабати билан Қозоғистон пойтахтидаги Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига тенглаштирилган фуқароларга бериладиган тўлов миқдори оширилди. Бу ҳақда Астана шаҳар Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Айгул Таласова пойтахт коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
14.02.2023 21:40 Миллий жамғарма ҳисобидан қозоғистонлик болаларга ҳар йили 150 доллар тўланади ASTANА. Кazinform – ҚР Молия вазири ўринбосари Даурен Темирбеков Миллий жамғарма даромадларининг бир қисмини болаларга тўлаш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган механизмни маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
14.02.2023 11:07 Атирау вилоятида 100 нафар кўп болали оналар замонавий ҳунар ўрганди ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилоятида «Арекет» лойиҳаси доирасида ёлғиз, кўп болали ва имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган 100 нафар оналар замонавий ҳунар ўрганди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
07.02.2023 21:47 Қозоғистонда ҳарбий хизматчиларнинг пенсиялари қачон қайта ҳисоблаб чиқилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги 1998 йил 1 январдан кейин ҳарбий хизматга борганлар ва 2016 йилнинг 1 январига қадар бўшатилганларнинг пенсия таъминотини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
07.02.2023 09:35 «Қозоғистон халқига» жамғармаси Шимолий Қозоғистон вилоятидаги 7 та махсус мактабга замонавий жиҳозлар сотиб олади PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятидаги алоҳида таълимга муҳтож болалар учун мўлжалланган 7 та мактаб «Қозоғистон халқига» жамғармаси орқали замонавий ўқув ва ривожланиш ускуналари харид қилинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.01.2023 19:17 Қозоғистон Касаба уюшмалари федерацияси ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунни қабул қилишни таклиф қилди ASTANА. Кazinform – Ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунни қабул қилиш Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ташкил этилган «Янги ижтимоий шартнома: адолатли меҳнат муносабатлари» ижтимоий шериклар форумида таклиф этилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
25.01.2023 11:50 2022 йилда қозоғистонликларга ногиронлик ва боқувчисини йўқотган ойлаларга 440 млрд тенге нафақа тўланди ASTANA. Kazinform – 2022 йилда қозоғистонликларига ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик учун давлат ижтимоий нафақалари кўринишида 440 миллиард тенгедан ортиқ маблағ тўланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
25.01.2023 10:35 2022 йилда Қозоғистонда кўп болали оилаларга 346,8 млрд тенге нафақа берилди ASTANA. Kazinform – 2022 йилда 501,2 минг оила кўп болали оилалар учун бериладиган давлат нафақалари билан қамраб олинди, уларга жами 346,8 млрд тенге тўланди. Жумладан декабр ойида 530,8 минг оилага 31,2 миллиард тенге нафақа тўланди.
06.01.2023 12:55 Қозоғистонда 2022 йилда 3 млн кишининг маоши ошди ASTANA. Kazinform – Ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқаролар бандлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Жорий йилда Қозоғистонда янги мактаблар, шифохоналар, маданий-маиший объектлар кўпайди. Ижтимоий тўловлар ҳажми ҳам ошди. Бу ҳақида батафсил маълумотни Kazinform экспертининг материалида ўқинг.
06.01.2023 09:35 Қозоғистонда ёшлар сони 5,7 млн кишига кўпайган ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ёшлар сони 5,7 миллион кишига кўпайган. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Алтай Кўлгинов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.
04.01.2023 12:57 Қозоғистонда пенсия ва нафақалар ошди ASTANA. Kazinform – 2023 йил 1 январдан бошлаб барча турдаги пенсия ва нафақалар миқдори ошди, деб хабар беради Kazinform.
01.01.2023 16:45 Бу йил Қозоғистонда 4,4 миллион кишининг пенсия ва нафақалари миқдори ортади ASTANA. Кazinform – Жорий йилда пенсия тўловларининг умумий миқдори ўртача 12 фоизга ошди, деб хабар беради Кazinform БОРТ№1 Тelegram- каналига таяниб.
31.12.2022 11:36 Туркистон вилоятида 600 нафар болага ҚР Президентининг янги йил совғалари топширилди TÚRKİSTAN. Кazinform – Янги йил байрами арафасида Туркистон вилоятида 600 га яқин болага ҚР Президентининг табрик мактуби ва байрам совғалари топширилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.