USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Ижтимоий хизматлар портали:  Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларга 360 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди

3 Декабрь 11:45
Баҳам кўринг:
Ижтимоий хизматлар портали:  Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларга 360 мингдан ортиқ хизмат кўрсатилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йил бошидан бери266 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахс Ижтимоий хизматлар портали (кейинги ўринларда – Портал), 6 мингдан ортиқ имо-ишора тили хизмати, 33 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчи, 55 мингга яқин санаторий -курорт муолажасини олди. Бундан ташқари, Портал орқали кафолатланган ижтимоий пакетлар бўйича 210 мингта мурожаат кўриб чиқилди, деб хабар беради Kazinform Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Рақамли ривожланиш вазири АХКМ ходимларининг ойлик маошларини ошириш бўйича топшириқ берди «Қозоғистон халқига» жамғармаси кам учрайдиган касалликларга чалинган болаларни даволашда ёрдам беради Қозоғистонда жисмоний шахснинг коллекторларга ундиришга берилган  муаммоли кредитини тартибга солиш чоралари кўрилади

Портал ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация ускуналари ва хизматларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчини мустақил танлаш имконини беради. Ёрдам бериш учун буюртма хизматни олувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади. Буюртма қилинган реабилитация ускуналарини етказиб бериш ёки шахсан олиб кетиш орқали олиш мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлаш протез-ортопедия, эшитиш воситалари, тифлотехника ва гигиеник воситалар, шунингдек ногиронлар аравачалари билан таъминлашни ўз ичига олади.

Бугунги кунда 795 та махсус ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тиббий-ижтимоий муассасалар (бўлимлар), 157 та тиббий таълим муассасалари, 15 мингдан ортиқ шахсий ёрдамчилар, 262 та имо-ишоралар хизмати кўрсатувчи, 79 та санаторий-курорт муолажалари, 135 та кафолатланган ижтимоий пакетларни тақдим этувчи ташкилотлар рўйхатга олинган.

«Ижтимоий хизматлар портали» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича Миллий режанинг бир қисмидир.

1414 рақами орқали алоқа марказига қўнғироқ қилиб, тилни танлаб, 5 тугмасини босиш орқали Порталдан фойдаланиш бўйича маслаҳат олиш мумкин.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив