Ижтимоий стартап: Қозоғистонда кўзи ожизлар учун қурилма
13 Декабрь 15:15

Ижтимоий стартап: Қозоғистонда кўзи ожизлар учун қурилма

NUR-SULTAN. Кazinform - Торайғиров университетининг Еnactus резидентлари кўзи ожизлар учун мосламалар яратиш бўйича стартап лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, дея хабар беради Кazinform университет матбуот хизматига ҳавола.

Speaker Desk - бу исталган матнни Брайл алифбосига таржима қилиш имконини берувчи ва чет тилларини фойдаланувчи тилига мослаштира оладиган қурилма.

Шунингдек, қурилма сканердан ўтказилган материални «гапиради» ва матнни овоз чиқариб Брайл алифбосида кўзи ожизларга ўргатади.

Қурилманинг ишлаш принципи Arduino платалари, декодер-таржимон дастури ва қўлда матн сканерига асосланган.

Speker Desk лойиҳаси яратувчиси ва бош директори Aдил Кайкенов шунга ўхшаш қурилмалар мавжудлигини инкор этмайди, бироқ таъкидлайди: улар оддийгина Брайл алифбосини ўргатади ёки сканерланган матнни ўқийди.

«Бизнинг қурилмамиз исталган тилдаги матнни сканерлашда уни фойдаланувчи тилига (сукут бўйича русча) таржима қилади ва доскада Брайл алифбосида акс эттиради ва керак бўлганда ўқиб чиқади. Aналоглар уларни сканерлаган тилда кўрсата олмайди ва гапира олмайди «, - дейди у.

Янгиликлар

Архив