Қўқонда Туркий кенгаш туризм вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
22 Июнь 18:25

Қўқонда Туркий кенгаш туризм вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform UZAга таяниб.

Йиғилишда Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг туризм масалалари бўйича вазирлари иштирок этади.

Мазкур йиғилиш давомида Кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни кўпайтириш масалалари, шунингдек, «Замонавий Ипак йўли» қўшма сайёҳлик лойиҳаси ва «Ипак Йўли туризм пойтахти» ташаббуси муҳокама қилинади.

Қўқон шаҳрида ўтказилаётган йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлганидан кейинги вазирлар даражасидаги биринчи тадбир ҳисобланади. Мазкур анжуманга катта тайёргарлик кўрилди. Ҳудудларда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари бажарилди. Асосий тадбир жомеъ мажмуасида бўлиб ўтади. Шунингдек, Ўрда майдонида концерт дастури ташкил этилади.

Янгиликлар

Архив