
04:14
NUR-SULTAN. Kazinform – Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистонда эмланган фуқаролар сони бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
«2022 йил 14 январ ҳолатига кўра, Қозоғистонда биринчи компонент билан 9 045 314 киши, иккинчи компонент билан 8 597 994 киши эмланган», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган сутка давомида Қозоғистонда ПЗР текшируви натижасида 10418 кишида коронавирус аниқланди.