Карантин: Қозоғистонда ОТМларда таълим каскад усулида ташкил этилиши мумкин
17 Январь 15:33

Карантин: Қозоғистонда ОТМларда таълим каскад усулида ташкил этилиши мумкин

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эпидемик вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан коллеж ва олий ўқув юртлари талабаларининг таълим формати ўзгарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатимизда 120 та олий ўқув юрти мавжуд. Талабаларнинг умумий контингенти 620 минг кишидан ортиқ. Олий таълим муассасаларида баҳорги семестр 24 январдан бошланади. Шу билан бирга, университетлар каскад усулидан фойдаланишлари мумкин. Яъни, талабаларнинг концентрациясини минималлаштириш мақсадида ўқув жараёнини ўқув курси ва йўналишига қараб 24 январдан 6 февралга қадар босқичма-босқич ташкил этиш мумкин. Масалан, 1 курс талабалари учун 24 январдан, 2 курс талабалари учун 31 январдан, 3 курс талабалари учун 7 февралдан бошлаб ўқиш бошланади», - деди Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев.

Вазирлик маълумотларига кўра, баҳорги семестр талабалар учун аралаш форматда бўлади. Яъни, анъанавий ва массофадан ўқиш.

«Университет қарорига кўра, ўқув жараёни бутунлай анъанавий ёки аралаш форматда ташкил этилиши мумкин. Дарвоқе, маърузалар онлайн, амалий ва семинар, лаборатория машғулотлари эса офлайн режимда ўтказилиши мумкин. Талабалар амалиётини анъанавий шаклда ҳам ташкил этиш мумкин», - деди у.


Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив