KASEда доллар курси 10 тенгега қимматлашди
23 Июнь 16:17

KASEда доллар курси 10 тенгега қимматлашди

ALMATY. Кazinform - Доллар тенгега нисбатан қимматлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

КАSЕ фонд бозоридаги кунлик савдо якунларига кўра, доллар курси 10,45 тенгега қимматлашди.

1 АҚШ долларининг ўртача курси 464,81 тенгени ташкил этади.

Миллий банкнинг 23 июндаги расмий курси бўйича, 1 доллар - 454,11 тенге.

Кurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси - 464,56 тенге, сотиб олиш 469,50 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш нархи - 464,80 тенге, сотиб олиш нархи 468,53 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив