Қасим-Жомарт Тоқаев «Алматы БалаFEST» фестивалида иштирок этди
1 Июнь 13:32

Қасим-Жомарт Тоқаев «Алматы БалаFEST» фестивалида иштирок этди

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган «Алматы БалаFEST» шаҳар болалар фестивалининг якуний тадбирида иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Президент томонидан эълон қилинган «Болалар йили» доирасида Ботаника боғида «Алматы БалаFEST» байрамона болалар фестивали ташкил этилди.

Ботаника боғида бир ой давомида «ART SPACE», «Кітаптар қазынасы» китоб кўргазмаси, «ECO LAB» экологик, «Шахмат әлемі», «ROBO LAND», «Жас өрендер» концерт саҳнаси каби майдончаларда турли ёшдаги болалар мусобақада қатнашди.

Спорт, ижодий ва интеллектуал беллашувларда шаҳар мактаблари, гимназиялар, мактаб-интернатларнинг 300 минг нафардан ортиқ 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилари иштирок этиб, ўз қобилият, маҳорат ва истеъдодини намоён этди.

Унинг бугун бўлиб ўтган якуний босқичида 1 мингдан зиёд бола ўз ҳунарини кўрсатди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив