Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президентининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
13 Май 20:48

Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президентининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафоти муносабати билан валиаҳд шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Давлат раҳбари Twitter саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан валиаҳд шаҳзода шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга ҳамдардлик билдираман. Шайх Халифа узоқ йиллар БАА тараққиёти ва халқи фаровонлиги учун тинимсиз меҳнат қилди. Қозоғистон халқи шайх Халифа Ол Наҳаённи икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган шахс сифатида эслайди. Марҳумнинг жойи жаннатда бўлсин!», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён 73 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив