Қасим-Жомарт Тоқаев Давлат хизматлари маркази бошқарув қўмитаси раисини қабул қилди
5 Май 14:39

Қасим-Жомарт Тоқаев Давлат хизматлари маркази бошқарув қўмитаси раисини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевга Давлат хизматлари маркази бошқарув қўмитаси раиси Алихан Байменов давлат бошқарувидаги глобал жараёнлар ҳақида маълумот берди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Шунингдек, Президентнинг бюрократияга барҳам бериш тўғрисидаги қарорини амалга оширишнинг самарали йўллари муҳокама қилинди. Соҳада коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчиларининг малакаси ва касбий маҳоратини узлуксиз ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда давлат хизмати ва давлат аппарати фаолиятини такомиллаштиришда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, давлат аппарати фаолиятида илғор халқаро тажрибаларни саралаш ва қўллаш зарурлиги қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив