+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

13 Декабрь 13:01
Баҳам кўринг:
Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун ҚР Президентининг «Алтин сапа» мукофоти билан тақдирлаш маросимида Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқини Мустақиллик куни билан табриклади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қасим-Жомарт Тоқаев Kazinform ахборот агентлигини 100 йиллиги билан табриклади Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Қозоғистон делегацияси Москвага боради ҚР Президенти Александр Лукашенкони Беларусь Президенти лавозимига қайта сайланиши билан табриклади

«Энг аввало барчангизни кириб келаётган муқаддас Мустақиллик куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Бу суверен мамлакатимизнинг мартабасини улуғ қилган байрамдир. Биз учун Мустақилликдан муҳим қадрият йўқ. Уни эъзозлаш ҳозирги авлоднинг вазифасидир. Шу ўринда Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг бебаҳо хизматларини унутмаслик лозим. Биринчи Президентимиз – давлатимизга асос солган, жаҳон миқёсидаги тарихий шахс», - деди Давлатимиз раҳбари.

Қозоғистон Президенти Мустақилликни янада мустаҳкамлаш учун иқтисодиётни кучайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эканлигига урғу берди.

«Ана шундагина ёрқин келажакка йўл очилади. Давлат юртимизни ривожлантиришга ҳисса қўшган бизнес вакилларининг меҳнатини унутмайди. Бу борада Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан индустриялаштириш кунини нишонлаш яхши анъанага айланганини мисол келтириш мумкин. Елбасы индустриал-инновацион тараққиёт йўлини ватанимиз иқтисодиётининг асосий йўналиши сифатида танлаб олди. Иқтисодиёти ривожлангани сари юртимизнинг пойдевори ҳам мустаҳкам бўлади. Шу йўлда катта ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг барчаси Қозоғистонни ривожланган 30та мамлакат қаторига қўшиш учун қилинмоқда», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив