Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР  Ички ишлар вазирини қабул қилди
8 Декабрь 16:22

Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР  Ички ишлар вазирини қабул қилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаевни қабул қилди, дея хабар беради Aқорда.

Президентга мамлакатдаги криминоген вазият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жорий йилдаги фаолияти якунлари ҳақида маълумот берилди.

Мамлакатда жиноят ишларининг қисқаришида ижобий тенденция кузатилмоқда (5 фоизга камайди). Шу билан бирга, қотиллик 15 фоизга, талончилик ва безорилик 20 фоизга камайган. Жамоат жойлари ва кўчаларда хавфсизлик даражаси ошди.

Президентга унинг топшириқлари ижроси, хусусан, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, оиладаги зўравонлик ва болаларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, икки фуқароликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, Ерлан Турғумбаев Қасим-Жомарт Тоқаевга ички ишлар органлари фаолиятини хизмат кўрсатиш моделига ўтказиш, «яқин полиция» тамойилини таъминлаш, участка инспекторлари фаолиятини ислоҳ қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ваколатларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди. .

Президентга ички ишлар органлари фаолиятини рақамлаштириш, полиция бўлимлари ва жазони ижро этиш муассасаларига оммавий видеокузатув мосламаларини ўрнатиш, давлат хизматларини автоматлаштириш ва соддалаштириш жараёнлари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Президент ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятига юқори баҳо бериб, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

Янгиликлар

Архив