Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР юнон-рум кураши федерацияси президентини қабул қилди
22 Июнь 19:27

Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР юнон-рум кураши федерацияси президентини қабул қилди

NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР юнон-рум6 эркин ва аёллар кураши федерацияси президенти Даулет Турлихонов Давлат раҳбарига мамлакатда оммавий ва элита спортини ривожлантириш, жумладан, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, курашчиларни 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларига тайёрлаш ҳақида сўзлаб берди, деб хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Бундан ташқари, учрашувда ёшларни оммавий спортга кенг жалб этиш, ҳудудларда спорт инфратузилмаси имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шу нуқтаи назардан, Давлат раҳбари ҳудудларда ёзги ва қишки спорт турларини ривожлантириш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлигига алоҳида тўхталди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив