Қасим-Жомарт Тоқаев: Мустақилликнинг 30 йиллиги замонавий Қозоғистон йилномасидаги муҳим босқичдир
13 Декабрь 11:35

Қасим-Жомарт Тоқаев: Мустақилликнинг 30 йиллиги замонавий Қозоғистон йилномасидаги муҳим босқичдир

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Мустақиллик байрами арафасида Қозоғистон халқига мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мустақилликнинг 30 йиллиги кўп асрлик давлатчилигимиз тарихидаги, замонавий Қозоғистон йилномасидаги муҳим воқеадир. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз катта ютуқларга эришди, мураккаб синовларни енгиб ўтди. Мамлакат фуқароларининг барчаси ўз бунёдкорлик меҳнати билан кучли ва тараққийпарвар давлат барпо этиш ишига салмоқли ҳисса қўшмоқда», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев давлат мукофотларини топшириш маросимида.

Тадбир Ақордада бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди . Мустақиллик байрами арафасида бир қатор қозоғистонликлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Янгиликлар

Архив