Қасим-Жомарт Тоқаев Назарбоев Университети президентини қабул қилди
9 Февраль 15:37

Қасим-Жомарт Тоқаев Назарбоев Университети президентини қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Назарбоев Университети президенти Шигео Катсуни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат раҳбарига Назарбоев Университетининг бугунги фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат чоғида ўқув ва илмий-тадқиқот ишларининг истиқболлари, турли соҳаларда янги технология ва инновацияларни ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шигео Катсунинг сўзларига кўра, университет Қозоғистондаги олий таълимнинг рақобатбардошлигини оширишга ҳисса қўшишга тайёр. Университет фаолияти мамлакатнинг миллий иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини модернизация қилишга қаратилган.

Давлат раҳбари яқин орада Назарбоев Университетига ташриф буюриш ниятида эканини айтди. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Шигео Катсуни 70 ёшга тўлиши билан табриклаб, унга Қозоғистон таълим соҳасидаги юксак малакаси ва кўп йиллик самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив