Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди
29 Декабрь 08:01

Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲга аъзо давлатларнинг норасмий саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Томонлар Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилдилар. Давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирдилар. Шунингдек, таълим, рақамлаштириш, энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

«Таълим соҳасидаги келишув жуда муҳим. Биз МФТИ ва Бауман номидаги Москва давлат техника университети каби Россиянинг етакчи университетлари филиалларида мутахассислар тайёрлаш ниятидамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Ўз навбатида Владимир Путин Қозоғистон Президентини келаси йил бошида Россияга ташриф буюришни таклиф қилди.

Янгиликлар

Архив