Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга дипломатик ваколатхоналар ва хорижий бизнесни ҳимоя қилишни топширди
6 Январь 14:00

Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга дипломатик ваколатхоналар ва хорижий бизнесни ҳимоя қилишни топширди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга бирқатор тезкор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари томонидан:

1. Бош прокуратура, ИИВ, МХҚ ва бошқа давлат органлари вакиллари билан биргаликда содир бўлган воқеа сабабларини аниқлаш, айбдорларнинг барчасини топиб, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида махсус тергов гуруҳини ташкил қилиш;

2. Қуролли Кучларга, МХҚ, ИИВ, Миллий гвардия ва бошқа куч тузилмаларига ҳарбий тайёргарликни кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг юксак руҳини қўллаб-қувватлаш;

3. Ҳудудлар ҳокимларига ҳалок бўлган полиция ходимлари оилаларига муносиб моддий ёрдам кўрсатиш;

4. Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигига Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жиноий гуруҳларнинг саъй-ҳаракатлари оқибатида жабрланганлар ва бедарак йўқолганлар ҳақидаги ахборотни аҳолига тақдим этиш учун 1414 call-маркази базасида тўғридан-тўғри линия ташкил қилиш;

5. Тартибсизлик туфайли етказилган зарар ҳажмини аниқлаш бўйича комиссия қуриш;

6. Ҳокимликларга коммунал хизмат турларининг, жамоат транспорти ва ижтимоий инфратузилма объектларининг фаолиятини барқарорлаштириш;

7. Алмати шаҳри ва бошқа ҳудудларда жиноий саъй-ҳаракатлар туфайли етказилган зарардан жабрланган кичик ва ўрта бизнес субъектларига давлат томонидан ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини қабул қилиш;

8. Миллий банк ва Молиявий мониторинг агентлигига вазият барқарорлашгандан кейин иккинчи даражали банклар ва бошқа молия ташкилотларининг барқарор ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

9. Дипломатик ваколатхоналарни, шунингдек, хорижий инвестициялар ва хорижий компаниялар бизнеси субъектларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўриш;

10. ҚР Ташки ишлар вазирлигига хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва бошқа ҳамкорлар билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг жорий масалалари бўйича доимий алоқани ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Янгиликлар

Архив