Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев бир-бирини Наврўз байрами билан табриклади
16 Март 20:03

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев бир-бирини Наврўз байрами билан табриклади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратдилар.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, шунингдек, ташқи иқтисодий вазиятнинг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат якунида Президентлар бир-бирини Наврўз байрами билан табриклади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив