Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни юртимизга таклиф этди
31 Декабрь 16:11

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни юртимизга таклиф этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Давлатлар раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик ва стратегик шерикликнинг катта суръатлар билан ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, шаклланган ҳамкорлик алоқалари Қозоғистон ва Россиянинг умумий ишларда янада яқинлашишига замин яратиши таъкидланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путинни келгуси йилда юртимизга расмий ташриф буюришга таклиф қилди.

Давлатларимиз раҳбарлари икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги бирлашган ишларни давом эттиришга келишиб олишди. Шу билан бир қаторда Президентлар бир-бирини Янги йил билан табриклашди.

Янгиликлар

Архив