Қасим-Жомарт Тоқаев ВТБ Банк президенти Андрей Костинни қабул қилди
13 Декабрь 19:00

Қасим-Жомарт Тоқаев ВТБ Банк президенти Андрей Костинни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари ВТБ Банк президенти ва бошқаруви раиси Андрей Костинни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистондаги қўшма лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Андрей Костин 2020-2021 йилларда Қозоғистоннинг энг йирик давлат ва хусусий компаниялари билан умумий қиймати 6 миллиард доллардан ортиқ бўлган бир қатор муҳим шартномалар имзоланганини айтди. Қозоғистоннинг ВТБ томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларида умумий маблағлар миқдори 11,5 миллиард долларга етди.

«KAZ Minerals» компаниясининг молиялаштириш бу йилги энг йирик битим бўлди. ERG компанияси билан кредит шартномалари янгиланди ва «Самруқ-Қазна» ва унинг шўба корхоналари – Атирау нефтни қайта ишлаш заводи, «Қозоғистон темир йўли» миллий компанияси ва «Қазтрансгаз» АЖ билан бир қатор кредит шартномалари амалга оширилди.

Қозоғистон Президентига ВТБ Банк лойиҳаларини молиялаштиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, яшил энергия ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Андрей Костинни олий давлат мукофоти – «Дўстлик» ордени билан табриклади.

Янгиликлар

Архив